Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Оллоҳ томонидан юборилган пайғамбар (яъни Муҳаммад с.а.в.) ичида энг тўғри ёзув-ҳукмлар бўлган покиза саҳифаларни (яъни Қуръонни) тиловат қилур“,                                                                             [98:2]


яъни тўғри, одил ва ҳақ нарсалар ёзилган, ботилдан пок бўлган саҳифаларни ўқиб беради. Оллоҳ Таоло айтадики:


كَلاَّ إِنَّهَا تَذْكِرَةٌ
۩ فَمَنْ شَاءَ ذَكَرَهُ۩ فِي صُحُفٍ مُكَرَّمَةٍ ۩ مَرْفُوعَةٍ مُطَهَّرَةٍ ۩ بِأَيْدِي سَفَرَةٍ ۩ كِرَامٍ بَرَرَةٍ ۩
– „Албатта (Қуръон оятлари) бир панд-насиҳатдир. Бас, ким хоҳласа ундан панд-насиҳат олур. (У оятлар Оллоҳ наздида) азизу мукаррам, қадри баланд, покиза саҳифаларга; улуғ, итоатли мирзолар (фаришталар) қўллари билан (Лавҳул маҳфуздан кўчириб битилгандир),                                          [80:11-16]


яъни мана бу эслатма Оллоҳнинг наздида улуғ бўлган қадри юксак, шайтонларнинг қулларидан покиза саҳифаларда тақводор мирзолар қўллари билан битилгандир. Расулуллоҳ с.а.в. мусҳафнинг ичидаги ҳамма нарсани ўз ҳузурларида ёздириб кетдилар. Абдулазиз ибн Рофеъдан ривоят қилинади: У киши айтадики: «Мен ва Шаддод ибн Муаққал ибн Аббос р.а. олдига кирдик. Шаддод ундан сўради: Пайғамбар с.а.в. бирон нарса қолдирдиларми? У киши: «Икки муқованинг орасидаги нарсадан бошқа нарса қолдирмадилар» дедилар. Айтадики: Муҳаммад ибн Ҳанафиянинг олдига кириб сўрагандим, икки муқова орасидаги нарса (Қуръон)дан бошқа нарсани қолдирмадилар, деди. Қуръондаги оятларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ с.а.в.га нозил бўлган вақтда, у кишининг ҳузурида саҳифаларда ёзиб қўйилганлиги ижмо билан исботлангандир. Пайғамбар с.а.в. араблар ва бутун оламга ҳужжат бўлган ўз мўъжизаси Қуръондан хотиржам ҳолда вафот этдилар. Қуръоннинг оятлари йўқолиб кетишидан қўрқмадилар. Чунки Оллоҳ Таоло уни муҳофаза қилишини айтган. Оллоҳ Таоло айтади:


إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ
– „Албатта бу эслатма (Қуръон)ни Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, уни Ўзимиз сақлагувчимиз“.  [15:9]

Бундан ташқари, бу оятларни пайғамбаримиз ўзларининг ҳузурларида ёздириб ва саҳобалар қалбларида сақланганлиги собит бўлган. Мусулмонларга Қуръонни ёзишларига рухсат бергандилар. Шунинг учун саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в.нинг вафотларидан кейин Қуръонни битта китобда жамлашга ва ёзиб қўйишга муҳтож бўлмаганлар. Лекин муртадлар билан бўлган урушда кўп ҳофизи Қуръонлар вафот этди. Умар р.а. баъзи саҳифалар йўқолиши ва қорилар вафот этиши натижасида баъзи оятлар унутилиб кетишидан қўрқдилар ва ёзилган саҳифаларни жамлаш ҳақида ўйладилар. Бу фикрни Абу Бакр р.а.га айтдилар. Шундан кейин Қуръонни жамлашга киришилди. Убайд ибн Сабоқдан ривоят қилинади: Зайд ибн Собит р.а. айтди: Аҳли Ямома қотиллик қилган куни Абу Бакр р.а. менга одам жўнатди. Борсам, Умар ибн Хаттоб ҳам у кишининг олдиларида экан. Абу Бакр р.а.: «Умар менга келиб: «Ямома кунидаги ўлим ҳофизи Қуръонларнинг кўпини олиб кетди. Мен ўлим ҳар хил

 

108-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260